Конор Макгрегор: «Ҳабиб мендан қўрқади. Аммо қочиб қаерга ҳам борарди»
«Енгилган — курашга тўймас», дейишади, аралаш жанглар бўйича собиқ чемпион Конор Макгрегор абадий рақиби — доғистонлик Ҳабиб Нурмагомедовни энди қўрқоқликда айблашга тушди, айтишича, Конорнинг 2018 йилдаги аламли мағлубиятидан сўнг ҳамма реваншни кўришни истаяпти, бундан эса Нурмагомедов қўрқувга тушган...
«У шунчаки қалтираяпти, Нурмагомедов реваншимизни, бунақа жанг ўтказилишини истамайди. Ҳабиб мендан қўрқади. Аммо биз яна учрашишимизни ҳамма хоҳламоқда. Буни UFC президенти Дэйна Уайт ҳам, биз ҳам истаяпмиз. У бу жангдан қочиб қолиши мумкин, бироқ яширина олмайди. Мен у билан яна учрашишни истайман», — «MMA Fighting» сайти Конор Макгрегордан ана шундай иқтибос келтирди.
Макгрегорнинг навбатдаги жанги 18 январга белгиланган — октагонда у Дональд Серроне билан тўқнашади, Ҳабиб Нурмагомедов эса 18 апрель куни Тони Фергюсонга қарши жанг ўтказади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter