Коларовнинг голи Сербияга Коста-Рика устидан ғалаба келтирди (видео)
Бир неча дақиқа олдин жаҳон чемпионатининг «F» гуруҳидан ўрин олган Сербия ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.
Учрашув тақдирини 62-дақиқада «Рома» ҳимоячиси Александр Коларов томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.
Коларов футболчи сўнги 20 йил ичида жарима зарбасидан гол урган илк серб футболчисига айланди. У учрашувнинг энг яхши футболчиси деб ҳам топилди.
Коста-Рика – Сербия 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 56 Коларов.
Коста-Рика – Навас, Акоста, Гонсалес, Дуарте, Гамбоа, Борхес, Гусман (Колиндрес, 73), Кальво, Руис, Венегас (Боланьос, 60), Уренья (Кэмпбелл, 67).
Сербия – Стойкович, Иванович, Миленкович, Тошич, Коларов, Миливоевич, Матич, Тадич (Рукавина, 83), Милинкович-Савич, Ляйич (Костич, 70), Митрович (Прийович, 90).
Огоҳлантиришлар: Кальво (22), Гусман (56), Иванович (59), Прийович (90).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter