Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Алоқа соҳаси кубоги-2021»да пойтахтлик телекомчилар ғолиб бўлди

«Алоқа соҳаси кубоги-2021»да пойтахтлик телекомчилар ғолиб бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Йигирма йилдан зиёд вақт давомида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши билан ҳамкорликда таъсис этилган мини футбол (футзал) бўйича кўчма Кубок учун соҳа корхоналари ўртасида жамоалараро мусобақалар ўтказиб келинади.

Мусобақаларнинг ўтказилишидан мақсад соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш, ички туризмни ривожлантириш ҳамда мусобақа иштирокчиларини республикамизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда тарихий қадамжоларга саёҳатларини уюштириш кўзда тутилган. 

Соҳа ходимлари ўртасида анъанага айланган спорт мусобақларини ўтказиш мақсадида 2021 йил 7 июн куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ҳамда Ташкилий қўмита раиси томонидан тегишли қарор тасдиқланди.

Унга кўра, дастлаб Тошкент шаҳридаги алоқа соҳасида фаолият юритаётган корхоналар ходимларидан тузилган жамоалар ўртасида 15-22 сентябр кунлари мини футбол (футзал) бўйича “Саралаш” ва “Ўтиш” турнири Муҳаммад ал-Хорзамий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида юқори савияда ўтказилди.

“Ўтиш” турнирида иштирок этиш учун жами 16 та корхона томонидан талабнома (буюртма) ва тегишли ҳужжатлар тақдим этилди. Қуръа ташлаш натижасида жамоалар 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришди.

Мусобақаларда илк бор IT-Park, Инҳа университети жамоалари ҳам қатнашишди.

“Ўтиш” турнирида “Ўзбектелеком” АК жамоаси Кубокни қўлга киритиб, келгуси йили “Саралаш” турнирида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

“Саралаш” турнирида эса республика босқичига йўлланма олиш учун 8 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб борди.

Якунда соҳанинг кучли футзал жамоалари — “Ўзбектелеком” АК “ТШТТ-1” филиали,  АТ “Алоқабанк” ва “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси” вакиллари республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.

“Саралаш” ва “Ўтиш” турнирида иштирок этган 24 та жамоага номинациялар бўйича тегишли дипломлар, жами 240 нафар иштирокчига Ташкилий қўмита томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Ҳудудларда ҳам саралаш мусобақалари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди ва ғолиблар аниқланди.

Мини футбол (футзал) бўйича кўчма кубок учун ҳудудлараро мусобақалар жадвали

Т/р

Ҳудуд (вилоят) номи

Ўтказиш жойи

Республика босқичида иштирок этадиган жамоа

1-Ҳудуд

1.

Андижон

 

Фарғона шаҳри

 

Ғолиб жамоа - Фарғона

2.

Фарғона

3.

Наманган

2-Ҳудуд

1.

Жиззах

 

Жиззах шаҳри

 

Ғолиб жамоа - Жиззах

2.

Сирдарё

3.

Тошкент вилояти

3-Ҳудуд

1.

Бухоро

 

Навоий шаҳри

 

Ғолиб жамоа - Самарқанд

2.

Навоий

3.

Самарқанд

4-Ҳудуд

1.

Қашқадарё

Қарши шаҳри

 

Ғолиб жамоа - Қашқадарё

2.

Сурхондарё

5-Ҳудуд

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Урганч шаҳри

 

Ғолиб жамоа - Қорақалпоғистон

2.

Хоразм

6-Ҳудуд

1.

Тошкент шаҳридаги камида 16 та жамоа “Ўтиш” турнири

Тошкент шаҳри

 

Учта ғолиб жамоа – “ТШТТ”, “Алоқабанк”, МТРК

2.

Тошкент шаҳридаги 8 та жамоа “Саралаш” турнири

Ва ниҳоят, 4-7 октябр кунлари Тошкент ахборот технологиялари университетининг спорт залида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларидан тузилган терма жамоалар ўртасида мини-футбол бўйича кўчма кубок учун “Алоқа соҳаси кубоги-2021” Республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Гуруҳ ва плей-офф босқичидаги шиддатли учрашувлардан сўнг, ҳал қилувчи финал ўйинига соҳанинг кучли жамоалари — “Ўзбектелеком” АК “ТШТТ” филиали ва АТ “Алоқабанк” жамоалари етиб келишди.

Икки маҳоратли жамоа вакиллари финал ўйинида залга йиғилган мухлисларга чиройли ўйин намойиш қилиб беришди.

Учрашувни бевосита Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Асрор Ишанходжаев, мусобақа бош ҳаками Тоҳир Иминов, ТАТУ ректори Бахтиёр Маҳкамов ҳамда ўзбек футболи юлдузи Миржалол Қосимов кузатиб боришди.

Якунда биринчи ўрин ва соҳа кубоги бир неча карра чемпион — “ТШТТ” филиали футзалчиларига насиб этди. АТ “Алоқабанк” жамоаси 2-ўринни банд этган бўлса, учинчи ўринга – МТРК ҳамда Фарғона вилояти жамоалари лойиқ кўрилди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида  АКТ вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Асрор Ишанходжаевлар мусобақа ғолиби “ТШТТ” жамоасига Кўчма кубокни топширишди ва мусобақа иштирокчиларини қутлаб, ишларига омад тилашди.

Ташкилий қўмита томонидан ғолиб ва совриндор жамоалар аъзоларига қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг