Клопп Боб Пейслининг рекордини такрорлади
Якшанба, 5 январь куни «Ливерпуль» «Эвертон»ни Англия кубоги 1/32 финалида кичик ҳисобда мағлуб этди.
«Қизиллар» бош мураббийи Юрген Клопп «Ливерпуль» афсонавий мураббийи Боб Пейслининг рекордини такрорлади — ҳар иккисининг ҳам мерсисайд дербиларидаги мағлубиятсиз сериялари сони 10 тага тенг.
«Эвертон» Энфилдда ғалаба қозонган сўнгги ўйиндан бери 24 та ўйин ўтди, шулардан 10 тасида томонлар муроса кўчасини танлашган бўлса, 14 тасида «қизиллар» ғалаба қозонишган.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» Премьер-лигада ютқазмаётганига бир йилдан ошди — охирги мағлубият қайд этилган сана — 2019 йил 3 январь.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter