ЖЧ-2018 анонси. Роналду марокашликларга нечта гол уради?
Бугун, 20 июнь куни ЖЧ-2018 мусобақасининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда ҳам бир қатор қизиқарли учрашувлар бизни кутиб турибди. Жумладан, Роналду ўзи кўп сафар қиладиган мамлакат Марокашга қарши майдонга тушади. Португалия гуруҳда пешқадам бўлиш учун бу яхши имконият.
Шунингдек, В гуруҳи пешқадами Эрон термаси испанларга қарши ҳаракат қилса, А гуруҳидаги Уругвай-Саудия Арабистони учрашуви ҳал қилувчи ўйинга айланиши мумкин. Чунки Салоҳ бошчилигидаги Миср термаси учун бу матч натижаси жуда аҳамиятли.
Тўпурарлик баҳсида эса Криштиану Роналду ва Денис Черишев пешқадамлик қилмоқда. Кечаги ўйиндан кейин Черишев португалга етиб олди, аммо бугун Роналду яна олдинга ўтиб кетиш эҳтимоли юқори.
ЖЧ-2018, 2-тур
А гуруҳи
Уругвай – Саудия Арабистони. Соат 20:00.
Ҳакам: Клеман Тюрпен (Франция).
В гуруҳи
Португалия – Марокаш. Соат 17:00.
Ҳакам: Марк Гейгер (АҚШ).
Эрон – Испания. Соат 23:00.
Ҳакам: Андрес Кунья (Уругвай).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter