Жавоҳир Синдоров «Рустам Қосимжонов халқаро турнири» ғолиби бўлди
Жавоҳир Синдоров 6,5 очко жамғарган ҳолда мамлакатимизда илк бор ташкил этилган «Рустам Қосимжонов халқаро турнири»нинг «Мастерс» гуруҳида ғолибликни қўлга киритди.
Эронлик шахматчи Пархам Магсудлу 6 очко билан 2-ўринни, ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов 5 очко жамғарган ҳолда учликка якун ясади. Ушбу гуруҳда ғолибликка асосий даъвогар саналган Нодирбек Абдусатторов кучли бешликдан ўрин олди.
Халқаро турнирнинг «Челленжер» гуруҳида ҳамюртимиз Ортиқ Неъматов ва сербиялик Александар Инджич 6,5 очкога эга бўлишди. Аммо, коэффициентлар эвазига сербиялик шахматчи 1-ўринни, Неъматов эса 2-ўринни эгаллаганлиги қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter