Жавоб ўйини олдидан «Атлетико»нинг «12-сектори»да — йўқотиш...
УЕФА Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионининг бир қисмини еврокубоклардаги бир ўйинга ёпди. Бу ишқибозларининг ЕЧЛ ¼ финали илк ўйинида «Манчестер Сити»га қарши ўйинда кўрсатган ҳунари учун «Атлетико»га берилган жазо.
Манчестердаги ўйинда УЕФА мадридлик мухлислар дискриминация ҳолатларини содир этганини қайд этди. Эвазига ўта муҳим уй ўйинида камида 5 минг киши мезбонлар секторига киритилмайдиган бўлди. Камига Мадрид жамоасига катта қилиб ёзилган «Йўқолсин, ирқчилик» баннерини илиш мажбурияти юклатилди.
Биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида «Манчестер Сити»нинг қўли баланд келганди. 13 апрелга белгиланган жавоб ўйини олдидан «Атлетико»нинг «12-сектори»да — йўқотиш...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter