Жаҳон чемпиони қишлоғида қандай кутиб олинди? (фото)
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Асадхўжа Мўйдинхўжаев бугун Риштонда тантанали тарзда кутиб олинди.
Асадхўжа туғилиб ўсган Булоқбоши қишлоғидаги хонадон унинг яқинлари, дўстлари, катта-кичик ёшдаги спорт ихлосмандлари, маҳалла аҳли билан тўлиб-тошди.
— Энг аввало, ота-онамга таъзим қиламан, — деди ёш боксчи. — Шу кунга етиб келишимга, шон-шуҳрат қозонишимга улар сабабчи. Қолаверса, биринчи устозимга, ҳамма-ҳаммангизга минг раҳмат. Қўллаб-қувватлаганингиз, қайғурганингиз, интизор бўлиб кутганингиз учун ташаккур. Ишонтириб айтаманки, сизларни ҳали кўп марта хурсанд қиламан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter