Жаҳон чемпионати бошланмоқда. Мали - Ўзбекистон учрашувини уругвайлик ҳакам бошқаради
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Жаҳон чемпионатидаги иштирокини эртага, 10 ноябр куни Малига қарши учрашув билан бошлайди.
Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.
Учрашувни уругвайлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Техера Густаво, унга қанотларда ҳамюртлари Баррерио Карлос ва Ниевас Андрес ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Аранда Априсманга (Индонезия) топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Мали — Ўзбекистон ўртасидаги ЖЧ учрашуви 10 ноябрь Тошкент вақти билан соат 14:00 да старт олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter