Жаҳон профессионал боксида йилнинг энг яхшилари аниқланди
Бокс ҳақидаги нуфузли «The Ring» журнали талқини бўйича 2018 йилнинг энг яхшилари эълон қилинди.
Ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкиннинг мексикалик Сауль Альваресга қарши реванш жанги йилнинг энг яхши жанги деб топилди.
Журнал томонидан биринчи оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони украиналик Александр Усик йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди.
Энг яхши мураббий дея Василий Ломаченконинг отаси ва устози — Анатолий Ломаченко эътироф этилди.
Наойя Инуэ — Хуан Карлос Пайяно ўртасида кечган қарама-қаршиликдаги нокаут «йил нокаути» бўлди.
2018 йилда супер оғир вазн тоифасида фаолиятини қайта тиклаган Тайсон Фьюри «йил қайтиши» бўлган бўлса, унинг Деонтей Уайлдерга қарши жангдаги 12-раунди «йил раунди» дея эътироф қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter