Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италияда жуда антиқа ва камёб гол урилди (видео)

Италияда жуда антиқа ва камёб гол урилди (видео)

Италия С сериясининг 36-турида «Модена» жамоаси ўз уйида «Имолезе» клубини қабул қилган ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугаган. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг 1-дақиқасида эса мезбонлар дарвозабони ўйинга киритиб бериш учун тепган тўп тўғри рақиб дарвозасига бориб тушган.

Шу тариқа «Модена» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетган ва жадвалдаги 1-ўрнини мустаҳкамлаган. «Имолезе» эса аутсайдерлар қаторида қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг