Исроил Мадримов Теренс Кроуфорд билан қийин жангда мағлуб бўлди
АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.Оқшомнинг марказий жангида Исроил Мадримов ҳамда америкалик Теренс Кроуфорд биринчи ўрта вазн тоифасида WBA камари учун тўқнаш келди.
Дастлабки раундларда боксчилар бир-бирини ўрганишга ҳаракат қилди. Сўнгги раундларда ўзбекистонлик боксчи бир қанча хавфли зарбаларни йўллади. 11-раундда эса Кроуфорд фаолликни оширди.
Якунда ҳакамлар очколар эвазига (116-112, 115-113, 115-113) Теренс Кроуфорднинг ғалабасини эълон қилди.
Теренс Кроуфорд бунга қадар профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter