Икки нафар боксчимиз тарихий натижа қайд этишмоқда
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида илк бор икки нафар боксчимиз ярим финал жангларини ўтказишади.
-50 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Азиза Ёкубова чорак финалда италиялик рақибини мағлубиятга учратиб, ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очганди. Яъни бунга қадар аёл боксчиларимиз катталар ўртасида ЖЧ ярим финалига (совринли ўрин) чиқишмаган эди.
Унинг ортидан +81 кг вазн тоифасида яна бир қизимиз Моҳира Абдуллаева ҳам ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Бугун ярим финал жанглари ташкил этилади. Унда икки нафар ҳамюртимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилишади:
-50 кг: Азиза Ёкубова — Лорена Валенсия (Колумбия),
+81 кг: Моҳира Абдуллаева — Хаижа Марди (Марокаш).
- ЖЧнинг ярим финалида мезбонлар, Туркия терма жамоаси сафида энг кўп спортчи иштирок этади – 7 нафар.
Ярим финалга қолган давлатлардан қанча спортчи етиб келганлиги билан қуйида танишинг:
- 5 нафар — Қозоғистон,
- 3 нафар — Ҳиндистон, Таиланд,
- 2 нафар — Ўзбекистон, Италия, Жазоир, Бразилия, Канада, Ирландия, Мозамбик, Полша,
- 1 нафар — Аргентина, Болгария, Хитой Тайпейи, Колумбия, Франсия, Косово, Литва, Марокаш, Нидерландия, Панама, Руминия, Испания, АҚШ.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси эса ушбу нуфузли мусобақага 10 нафар спортчи билан жўнаб кетган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter