Ибрагимович «МЮ»ни майдакашликда айблаб чиқди
Италиянинг «Милан» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович бир пайтлар «Манчестер Юнайтед»да ўйнаб юрганда ўзи дуч келган воқеани айтиб берди.
«Манчестер Юнайтед»да майдакашлик бор. Бир куни ўйиндан олдин меҳмонхонага бордик. Чанқаб турганим учун мини-барга кириб, мевали шарбат ичдим. Биз ютқаздик ва уйга қайтдик. Вақт ўтиб, менга ойлик чиқаришди. Одатда бундай нарсаларга эътибор бермайман, лекин бу сафар қизиқишим ортди.
Мини-бардан шарбат ичганимда улар ойлигимдан бир фунт ечиб олишган экан. Ишонасизми? Бир фунт? Бундай деталлар эсда қолади ва футболчига нисбатан ҳурматлироқ бўлишга чақиради.
Ҳар куни машғулотга келсам, базага киритиш учун мендан гувоҳнома сўрашарди. Охири ойнани тушириб, қўриқчига айтдим: «Менга қара, дўстим, бир ойдан бери ҳар куни шу ерга қатнайман. Мен дунёнинг энг яхши футболчисиман. Агар мени танимаётган бўлсанг, ўзингга бошқа иш топ», дея интервю берган Златан The Athletic нашрига.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter