Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IBA Олимпиададан маҳрум этилди

IBA Олимпиададан маҳрум этилди

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 22 июнда Халқаро бокс ассоциацияси (IBA)ни тан олишдан бош тортди.

IBA 2024 йилда Парижда ўтадиган Олимпиадада бокс мусобақаларини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Париж-2024 да бокс мусобақаси ХОҚ томонидан ташкиллаштирилади.

«Бокс ва боксчилар билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ. Агар муаммо бўлганида, Токио ва Париждаги мусобақалар ўтказилмаган бўларди. Биз боксни жуда қадрлаймиз, аммо, афсуски, бизда IBA раҳбарияти туфайли жуда жиддий муаммолар мавжуд. Биз боксни жуда қадрлаганимиз сабабли, боксчилар халқаро федерация томонидан адолатли ва шаффоф бошқарувга лойиқ деб ҳисоблаймиз», деди ХОҚ раҳбари Томас Бах.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг