Ҳиндистон Олимпия ўйинларига мезбон бўлмоқчи
Ҳиндистон 2036 йилги Олимпиада мезбонлиги учун курашга қўшилади. Бу ҳақда мамлакат ёшлар ишлари ва спорт вазири Анураг Сингҳ Тҳокур баёнот берди.
Ёзги ўйинларни Аҳмадобод ўтказиши мумкин, таъкидлади вазир.
«2032 йилгача бўлган Олимпиадалар мезбонлиги банд қилиб бўлинган, 2036 йилдан бошлаб Ҳиндистон мезбонлик учун ариза топширишга тўлиқ тайёр бўлишига ишонаман ва умид қиламан», — деди Тҳокур.
Ҳиндистоннинг Олимпиадани ўтказиш бўйича «йўл харитаси» 2023 йилнинг сентябрида тақдим этилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter