Ҳасанбой Дўстматов финалда ютқазиб қўйди
Бугун, 1 сентябрь куни Осиё ўйинларининг 14-кунида бокс бўйича финал ўйинлари бўлиб ўтади.
Биринчи финалда Ҳасанбой Дўстматов ҳиндистонлик рақиби Амитга қарши рингга чиқди. Асосан тенг курашлар остида ўтган жангда ҳинд боксчиси олтин медалга муносиб кўрилди.
Шу тариқа боксчимиз Ўзбекистон терма жамоасига навбатдаги кумуш медални олиб келди. Табриклаймиз!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter