Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳакам бўлай десангиз... Ёш ҳакамларни танлаб олиш мезони қандай?

Ҳакам бўлай десангиз... Ёш ҳакамларни танлаб олиш мезони қандай?

Фото: www.the-uff.com

Футбол мусобақаларида ҳакамлик қилиш учун малакали ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар сонини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан ҳакамларни саралаб олиш дастури ишлаб чиқилди.

Ушбу дастурга мувофиқ дастлабки босқичда ҳакамларни танлаб олиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар футбол федерациялари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ёш ҳакамларни танлаб олиш мезонларини тасдиқлади. Унга кўра эндиликда ёш ҳакамларни танлаб олишда қўйиладиган мезонлар қуйидагилардан иборат:

1.Эркакларнинг бўйи 175 см, аёлларнинг бўйи эса 165 см дан кам бўлмаслиги керак.

  1. Ҳакамликка номзодларнинг ёши 18 ёшдан 32 ёшгача бўлиши зарур.
  2. Инглиз тилини билиши
  3. Компьютердан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерациялари томонидан ёш ҳакамлар учун 15 соатдан кам бўлмаган ҳажмдаги кириш курслари ташкил этилиши лозим. Кириш курсларига амалий машқлар, ўйин Қоидалари бўйича назарий билимлар, ҳакам ва ҳакам ёрдамчиларининг ўрни ва мажбуриятлари, шунингдек, ўйин қоидалари ва жисмоний тайёргарлик бўйича тестлар киритилади.

Кириш курслари якунланишига қўшимча тарзда барча ёш ҳакамлар ва ҳакам ёрдамчилари камида бир чоракда бир марта семинарлардан ўтиши керак. Семинарларда ўйинлардаги қалтис ҳолатлар, муаммолар, хатоларни тан олиниши, ФИФА ва ОФКнинг ўйин Қоидалари бўйича директива ва интерпретациялари каби мавзулар муҳокама қилиб борилади. Шунингдек, семинарлар ўйин Қоидалари бўйича ёзма тест ва жисмоний тайёргарлик бўйича тестларни ўз ичига олади.

Жойларда малакали ҳакамларни тайёрлаш учун вилоятлар 4та ҳудудга бўлинган ҳолда, ҳар бир ҳудудга икки нафардан ЎФФ вакили бириктирилган.

1-ҳудуд: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари. ЎФФ масъуллари - Олег Дачев ва Бахтиёр Тоғаев.

2-ҳудуд: Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари. ЎФФ масъуллари - Арслон Ҳотамов ва Артём Арутюнов.

3-ҳудуд: Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. ЎФФ масъуллари - Владислав Цейтлин ва Бахтиёр Намозов.

4-ҳудуд:Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри. ЎФФ масъуллари - Александр Попов ва Дмитрий Роман.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг