Ҳабиб Роналдуга «ақлли маслаҳат» берди
Аралаш жанг устаси Ҳабиб Нурмагомедов футбол юлдузи, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга маслаҳат берди, деб ёзмоқда «Argumenti.ru».
Маслаҳат мазмуни шундан иборатки, обрўнинг борида спортдан кетиш керак.
Ҳабиб Криштиану билан анчадан бери дўст, у тўққиз йил тўп сурган «Реал Мадрид»га ишқибозлик қилади. Нурмагомедовнинг фикрича, қайси спорт тури бўлишидан қатъи назар, вақтида кетган маъқул.
«Унга ва ўзимга маслаҳатим — вақтида йиғиштириш керак», — деди Нурмагомедов. Айтишича, унинг ўзи ажойиб формада.
Эслатиб ўтамиз, илгари Ҳабиб Нурмагомедов спортдаги фаолиятини яна иккита жангдан кейин бас қилишини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter