Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳабиб бўлажак рақибини «синдира» олмайди. Унинг мураббийи буни тан олди

Ҳабиб бўлажак рақибини «синдира» олмайди. Унинг мураббийи буни тан олди

Фото: «sportbox.ru»

UFCнинг енгил вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес келгуси йилнинг 18 апрелига режалаштирилган америкалик Тони Фергюсон билан жангдан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

Мураббийнинг сўзларига кўра, Ҳабиб бу рақибини «синдира» олмайди, аммо уни мағлуб этишнинг уддасидан чиқади.

«Бу йигитлар аллақачон тўрт марта жанг қилишлари мумкин эди. Қўрқув ҳақида гап-сўз йўқ. Иккала жангчи ҳам ҳеч нарсадан қўрқишмайди. Шунинг учун, уларнинг ҳеч бири осонликча «синмайди». Асосий масала ким ғолиб бўлишида.

Ҳабибнинг мураббийи сифатида Тонини «синдириш» мумкинлигига ишонаманми? Йўқ. Уни синдириб бўлмайди. Бироқ бу уни мағлуб этиш мумкинмас, дегани эмас»,  дейди Мендес «AKA Fight News»га берган интервьюсида.

Нурмагомедов ММAдаги 28 жангда 28 ғалаба қозонган. Фергюсон ҳам аралаш яккакурашларда 28та жанг ўтказган, аммо уларнинг 25тасида ғалаба қозонган ва учтасида мағлубиятга учраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг