Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШда йилнинг яхши аёл шахматчиси деб топилди

Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШда йилнинг яхши аёл шахматчиси деб топилди

Асли ўзбекистонлик, ҳозирда АҚШ терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Гулруҳбегим Тоҳиржонова маҳаллий федерация томонидан тақдирланди.

«Mizzou Chess» жамоаси аъзоси бўлган Гулруҳбегим АҚШ шахмат федерацияси томонидан 2023 йилнинг «Энг яхши аёл шахматчиси» деб топилди.

Қайд этилишича, 24 ёшли халқаро гроссмейстер айни пайтда АҚШда бизнес бошқаруви ва менежмент йўналишида таҳсил олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гулруҳбегим Тоҳиржонова 2021 йилдан буён АҚШ миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У бунгача Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланган, аммо ўша вақтдаги раҳбарият билан юзага келган низо сабаб у терма жамоамизни тарк этган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг