Фёдор Емельяненко Bellator чемпионлигини тортиб олмоқчи
Россиялик курашчи Фёдор Емельяненко Bellator ташкилотининг чемпионлик унвони учун жанг қилиш нияти борлигини билдирган. Бу ҳақда унинг ўзи пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Мен жаҳон чемпиони унвони учун курашмоқчиман», — дея таъкидлади спортчи.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда америкалик Райан Бейдер оғир вазнда Bellator чемпиони ҳисобланади. Емельяненко ўтган йил январь ойида биринчи раунднинг ўзидаёқ ундан нокаутга учраганди.
Россиялик курашчи ўзининг охирги жангини 2019 йил декабрда ўтказди. Ўшанда у америкалик Куинтон Жексонни нокаут қилганди. Емельяненконинг ҳисобида жами 39 ғалаба, 6 мағлубият бор, яна битта жанг ўтказилмаган деб топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter