Футболда офсайд қоидаси ўзгаради: Венгер тафсилотларни очиқлади
ФИФАнинг тараққиёт бўлими раҳбари, машҳур мураббий Арсен Венгернинг айтишича, футболдаги ўйиндан ташқари ҳолат бўйича қоидага ўзгартириш киритилади. Бу ҳақда «The Sun» ёзмоқда.
Офсайд футболчилар ва ҳакамлар ўртасида доимий тортишувларга сабаб бўлиб келган.
«Агарда ҳужум қилаётган футболчининг гол уриш мумкин бўлган тана аъзоларидан ҳеч бўлмаганда биттаси ҳам ҳимоячи билан бир чизиқда жойлашган бўлса — офсайд ҳисобланмайди, ҳатто ҳужумчининг бошқа тана аъзолари олдинда бўлганда ҳам. Шу билан билан масала ҳал бўлади, миллиметрлар ҳақида тортишувларга чек қўйилади», — деди Арсен Венгер.
Эслатиб ўтамиз, офсайд бўйича амалдаги қоида ХХ асрнинг 90-йилларида киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter