Футболчининг қўлида фейерверк портлаб кетди — энди кўрмай қолиши хавфи бор
Туркиянинг «Галатасарой» клуби ҳимоячиси ва Норвегия терма жамоаси сардори Умар Элабделлауи Янги йилга ўтар кечаси Истанбулдаги шифохонага келтирилди.
29 ёшли футболчининг қўлидаги фейерверк портлаб кетиб, у жиддий жароҳат олган. Бу ҳақда «Goal.com» хабар берди.
«Галатасарой» клуби матбуот хизмати маълум қилишича, футболчининг ҳаёти учун хавф йўқ, бироқ у кўриш қобилиятидан ажралиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter