Купернинг биринчи машғулоти — футболчилар муз тўла бассейнда чиниқтирилди
Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан Тошкентда йиғин бошлади.
Йиғинга жалб қилинган футболчилар пойтахтимиздаги «Жар» стадионида биринчи машғулотни ўтказган. Даставвал, Купер футболчилар билан бирма-бир танишгач, машғулотларга старт берилди.
Машғулот давомида Эктор Куперга унинг ёрдамчилари Хосе Карлос Фантагуцци, Антонио Сариоглу ва Маҳмуд Фаёз Муҳаммад ёрдам беришди.
Аввалига футболчилар енгил чигалёзди машқларини олиб боришган. Кейин футболчилар позицияларига кўра гуруҳларга бўлинган. Ҳар бир гуруҳ билан алоҳида машқ ўтказилди.
Дарвозабонлар билан «Насаф»дан чақирилган мураббий Денис Иванков ишлади. Кейин футболчилар майдоннинг ярмида иккига бўлинган ҳолда футбол ўйнашди.
ЎФА расмий сайти тарқатган хабарда айтилишича, машғулотдан кейин футболчилар муз тўлдирилган бассейнга тушиб, тикланиш машқларини давом эттиришди.
Машғулотлар қувноқ кайфиятда ўтганини, футболчилар янги мураббий кўз ўнгида астойидил меҳнат қилишганини ҳам алоҳида таъкидланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter