«Футбол қироли»нинг аҳволи оғирлашди
Бугун Бразилия терма жамоасида футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони, «футбол қироли» Пеленинг аҳволи ёмонлашди. Бу ҳақда Globoesporte хабар қилди.
«Онкологик касалликда салбий тенденция кузатилмоқда, шунинг учун буйрак ва юрак фаолиятининг бузилиши туфайли у кўпроқ интенсив терапияни талаб қилади», – дейилади шифокорлар баёнотида.
Маълумот учун, жорий йилнинг 30 ноябрь куни бразилиялик «футбол қироли» Пеле касалхонага ётқизилган эди. Бразилияликка юрак етишмовчилиги ва чалкашлик ташхиси қўйилган.
Пеле Бразилия терма жамоаси билан уч карра жаҳон чемпиони. У Халқаро футбол федерацияси томонидан асрнинг энг яхши футболчиси деб топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter