Футбол бўйича жаҳон чемпиони вафот этди
«Тоттенхэм» ва Aнглия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жимми Гривз 81 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Лондон жамоаси сайтида хабар берилди.
Спортчининг ўлими сабаблари айтилмаган. Баёнотда футболчининг тўрт фарзанди, шунингдек, ўнта невараси ва чевараси борлиги қайд этилган.
Гривз 1961 йилдан 1970 йилгача «Тоттенхэм»да ўйнаган. У клуб тарихида энг яхши тўпурар ҳисобланади. Ҳужумчи 379 учрашувда 266 та гол урган. «Шпорлар»нинг ҳозирги сардори Харри Кейн Гривзнинг энг яқин таъқибчиси ҳисобланиб, 341 ўйинда 223 та гол урди.
«Тоттенхэм» билан биргаликда форвард икки марта Aнглия кубоги ва Суперкубогини ютган, шунингдек, УЕФA кубоги ғолиблари кубогини қўлга киритган. Ҳужумчи фаолияти давомида «Челси», «Милан» ва «Вест Хэм» жамоаларида ҳам тўп сурган.
1966 йилда Гривз Aнглия билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Умуман олганда, ҳужумчи терма жамоа либосида 57 ўйинда 44 та гол урган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter