Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Футбол бўйича 1978 йилги жаҳон чемпиони коронавирусдан вафот этди

Футбол бўйича 1978 йилги жаҳон чемпиони коронавирусдан вафот этди

Аргентиналик таниқли футболчи, 1978 йилги жаҳон чемпиони Леополдо Луке вафот этди. Унинг ўлимига коронавирус инфекцияси сабаб бўлган.

«Спорт-Экспресс» ёзишича, январь ойида Леополдо Луке коронавирус симптомлари билан шифохонага ётқизилганди. Аммо шифокорларнинг уринишлари бесамар кетди. Луке 15 февраль куни 72 ёшида оламдан ўтди.

Леополдо Луке 70-йилларда Аргентинанинг энг кучли ҳужумчиларидан бўлган. Терма жамоа сафида 45 ўйинда 22 та гол урган. 1978 йили ўз ватанида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Аргентина илк жаҳон кубогини қўлга киртишида ҳисса қўшган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг