Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франциянинг муҳим футболчиси коронавирусга чалинди

Франциянинг муҳим футболчиси коронавирусга чалинди

Фото: «Hlebopechka.ru»

Франция терма жамоаси ва Англиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол клуби ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг коронавирусга топширган тест натижаси мусбат чиқди. Бу ҳақда Франция миллий терма жамоаси мураббийи Дидье Дешамнинг сўзларига таяниб «L'Equipe» хабар берди.

Швеция билан Хорватия ўртасида бўлиб ўтган мусобақада унинг ўрнига «Ренн» хавбеки Эдуардо Камавинга майдонга тушганди.

Шунингдек, «Тоттенхем» ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеле ҳам коронавирусни юқтириб олган. У ҳам миллий терма жамоага чақирилмаган.

Франция терма жамоаси сентябрнинг бошларида Миллатлар лигасининг гуруҳ босқичида иккита ўйин ўтказади. 5 сентябрь куни французлар меҳмонда Швеция жамоаси билан учрашса, 8 сентябрь куни хорватларга мезбонлик қилишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг