Францияда футбол мухлислари ўртасида оммавий жанжал чиқди
Франция 1-лигасида қолиш учун ташкил этилган плей-офф учрашувида «Сент-Этьен» жамоаси ўз майдонида «Осер»ни қабул қилган ва пенальтилар ҳисобига ютқазиб қўйган.
Бунга чидолмаган мухлислар тартибсизликлар чиқаришган. Жанжаллар аввалига стадионда, кейинроқ трибуналар остида ва кўчада давом этган. Оқибатда 17 мухлис, 2 нафар полициячи жароҳат олган. Шундан 3 мухлис шифохонага ётқизилган.
Айтилишича, стадиондаги тартибсизликлар кўзни ёшлатадиган газ ва сув сепилгач тўхтатилган. Аммо 200 га яқин фанатлар майдон атрофида жанжални давом эттиришган. Стадионда 250 нафар полициячи ва жандармлар хизмат қилгани айтилган.
«Сент-Этьен» 18 йил деганда илк марта қуйи лигага тушиб кетган. Асосий вақт 1:1 ҳисоби билан тугагач, ўйин пенальтиларгача борган ва мезбонлар ютқазган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter