Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Франция футбол федерацияси вакиллари Ўзбекистонга қачон келиши маълум бўлди

Франция футбол федерацияси вакиллари Ўзбекистонга қачон келиши маълум бўлди

Фото: ЎФА расмий сайти

Шу йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице президенти Умид Аҳмаджонов Парижда Франция футбол федерацияси мутассаддилари билан учрашиб,юртимизда футболни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришганди.

Жумладан, Франция футбол федерацияси президенти маҳкамаси бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари учрашув давомида болалар футболи бўйича франциялик мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш, юртимиздаги ёш футболчиларни Франция жамоаларига жалб қилиш, суперлигада иштирок этадиган жамоаларнинг савиясини ошириш, уларнинг иш фаолиятини Европа андозалари асосида йўлга қўйиш мақсадида клублар бош директорлари ва академиялар раҳбарларини Парижга малака ошириш ва тажриба ўрганишга юбориш масалалари муҳокама қилинганди.

ЎФА хабарига кўра шу йилнинг 14 март куни Франция футбол федерацияси вакиллари жаноб Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрю юртимизга ташриф буюришади. Улар суперлига клубларининг маркетинг бўйича мутахассислари иштирокидаги семинарларида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, клубларимизнинг маркетинг бўйича фаолиятини самарали йўлга қўйишга ёрдам беришади. Шунингдек, болалар футболи мураббийлари ва селекционерлар иши билан яқиндан танишиб, уларга амалий маслаҳатлар бериши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг