«Формула-1» пойгачилари жанжаллашиб қолишди
Голландиялик пойгачи Макс Ферстаппен («Ред Булл») ва француз Эстебан Окон («Форс Индия») Бразилия Гран-присидаги финишдан сўнг муштлашиб кетишларига бир баҳя қолди.
There was contact on the track, and a bit off it too 😡 #BrazilGP 🇧🇷 #F1 pic.twitter.com/OajZ1UM4lL
— Formula 1 (@F1) 11 ноября 2018 г.
Вазн ўлчаш жараёнида Оконга яқин борган Ферстаппен уни бир неча бор туртган ва кўкрагига мушт туширган.
Ферстаппен шу тариқа пойга чоғи ўзи билан туртилиб кетган Оконнинг «ақлини киритиб қўймоқчи» бўлди. Ўшанда ҳар икки пилотнинг болидлари бурилиб қолган, натижада Ферстаппен Льюис Ҳэмилтонга ета олмай, финишга иккинчи бўлиб етиб келганди.
Энди «Ред Булл» пойгачиси жазони ўташи керак: воқеани ўрганган FIA стюардлари Макс Ферстаппенни икки кунлик жамоат ишлари билан «мукофотлашди». Голланд ташкилот ўтказадиган тадбирларда «фахрий меҳмон» сифатида қатнашишга мажбур.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter