Лас-Вегаснинг «тунги формуласи»
«Формула-1» чемпионатининг навбатдаги мавсумида янги босқич — Лас-Вегас Гран-приси пайдо бўлди.
Ташкилотчиларга кўра, бу босқичдаги пойгалар тунги шаҳар шароитида ўтказилади.
Лас-Вегасдаги пойгалар 2023 йилнинг ноябрь ойида ўтказилади, дейилади «Ф1» расмий сайтида. Ушбу трассада бир айлана узунлиги — 6,12 км.
Лас-Вегасдаги босқич АҚШ ҳудудида ўтказилган «Формула-1» мусобақаларининг учинчисига айланади, илгари Майами ва Остин мезбонлик қилган. Лас-Вегасда 1981 ва 1982 йилларда ҳам формулачилар пойгалари ўтказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter