Фин хоккейчилари чемпионлик кубогини синдириб қўйишди (фото)
Финляндия терма жамоаси аъзолари Хоккей бўйича 2019 йилги жаҳон чемпионатида берилган чемпионлик кубогини синдириб қўйишди. Кубокнинг таги тушиб қолганини «Instagram»да тарқалган суратлардан билиб олиш қийинмас, ҳолбуки соврин финларнинг қўлига бус-бутун топширилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Словакияда ўтказилган 2019 йилги жаҳон чемпионатида финалда канадаликлардан 3:1 ҳисобида устун келган Финляндия терма жамоаси ўз тарихида учинчи марта жаҳон чемпиони бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter