ФИФА раҳбари жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказишга тайёр
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш ғоясига ўз муносабатини билдирди — бу даражадаги турнирларни тез-тез ўтказиб туриш керак.
«Тадбирнинг обрўси ўтказилиш суръати эмас, балки сифати билан ўлчанади. Масалан, Супербоул, Чемпионлар лигаси ёки Уимблдондаги мусобақаларни олайлик. Ҳар йили ўтказилса ҳам, улар нуфузли саналади, орзиқиб кутилади», — Инфантинонинг сўзларини келтирмоқда «Reuters».
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича жаҳон чемпионатлари ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилади. Навбатдагисига 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Қатар мезбонлик қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter