Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Фахрий мураббий» ордени таъсис этилди

«Фахрий мураббий» ордени таъсис этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 9 июн куни ЎРҚ–622-сонли «Фахрий мураббий» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонунни имзолади.

Қонун билан «Фахрий мураббий» ордени таъсис этилди ва орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.

«Фахрий мураббий» ордени билан ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади.

Ушбу орден билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 40 баравари (8 млн 920 минг сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофотини олади ва қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг