Европа лигаси: 1/4 финалдаги барча жуфтликлар аниқланди
Кеча Европа лигаси нимчорак финалининг охирги ўйинлари ўтказилди.
Ўтказилган ҳар икки ўйинда ҳам бир хил ҳисоб — мезбонлар фойдасига: «Базель» жавоб ўйинида «Айнтрахт»га имкон қолдирмади, «Вулверҳэмптон» эса «Олимпиакос»ни пенальтидан урилган гол ҳисобига мағлуб этди.
Базель – Айнтрахт 1:0
Гол: Фрай (88).
Биринчи ўйин: 3:0
Вулверҳэмптон – Олимпиакос 1:0
Гол: Хименес (9, пенальти).
Биринчи ўйин: 1:1
Чорак финал 10-11 август кунлари бўлиб ўтади, қарама-қарши жуфтликлар:
«МЮ» (Англия) – «Копенгаген» (Дания)
«Интер» (Италия) – «Байер» (Германия)
«Севилья» (Испания) – «Вулверҳэмптон» (Англия)
«Шахтёр» (Украина) – «Базель» (Швейцария).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter