Эронлик қизлар футбол учрашувига тушиш учун йигитлар қиёфасига киришди
Эронлик қизлар мамлакат чемпионати доирасида «Персеполис» ва «Сепидруд Решт» ўртасидаги ўйинга тушиш учун соқол қўйиб, йигитлар қиёфасига кириб олишди.
Учрашув майдон эгаларининг йирик — 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди ва «Персеполис» мамлакатнинг 11 карра чемпионига айланди.
Таъкидланишича, Эронда аёлларнинг футбол учрашувларига тушишини хушлашмайди. Шунинг учун ҳам жамоаси чемпионлик учрашувида қўллаб-қувватлаш ва ғалабасини нишонлаш учун қизлар стадионга йигитлар қиёфасида киришга мажбур бўлишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter