Эронга қарши ўйинда қайси футболчиларимиз юқори баҳоланди?

Кеча футбол бўйича жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичи 8-туридан ўрин олган Эрон – Ўзбекистон учрашуви 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланган эди.
Учрашувда майдонда ҳаракат қилган ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйини турли платформалар томонидан баҳоланди.
Flashscore талқинига кўра, Аббосбек Файзуллаев энг яхши футболчи бўлди — 7,6 балл. Элдор Шомуродов ва Ҳожимат Эркиновга 7,4 баллдан берилди.

Ўз сейвлари билан жамоани қутқарган Ўткир Юсупов эса 7,3 балл тўплади.
Яна бир портал — Sofascore эса Файзуллаевга янада юқори — 7,8 балл берди. Кейинги ўринда эса Отабек Шукуров — 7,5 балл.

Ҳимояда яхши ўйин кўрсатган Умар Эшмуродов 7,3 баллга лойиқ топилди.
Кеча А гуруҳида қайд этилган натижалар:
Қирғизистон 3:1 Қатар
Эрон 2:2 Ўзбекистон
КХДР 1:2 БАА
Гуруҳдаги вазият:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас