Эрлинг Ҳоланд ЕЧЛ рекордини ўрнатди
«Боруссия Дортмунд» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ЕЧЛ 1/8 финали жавоб учрашувида Испаниянинг «Севилья» клуби дарвозасига иккита гол киритди (35, 54 пенальти): 20 ёшли норвегиялик футболчи Европа клубларининг энг нуфузли турнирида урган жами голлар сони 20 тага етди.
Ҳоланд 20 та голини 14 та ўйинда урди — бу Чемпионлар лигаси учун рекорд кўрсаткич. Олдинги рекорд Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейнга тегишли. У 20 та голини 24 та ўйинда киритган эди.
Ҳоланд ҳисобида яна бир натижа — турнирнинг қаторасига олти ўйинида гол киритган энг ёш футболчи.
Эслатиб ўтамиз, «Боруссия» ва «Севилья» ўртасидаги ЕЧЛ 1/8 финалининг жавоб учрашуви 2:2 ҳисобида якунига етди. Биринчи ўйиндаги 3:2 ҳисобидаги ғалаба дортмундликларни кейинги босқичга олиб чиқди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter