Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди Руис кутилмаганда Энтони Жошуани нокаутга учратди

Энди Руис кутилмаганда Энтони Жошуани нокаутга учратди

Фото: «Allboxing.ru»

Кеча Нью-Йоркда профессионал бокс бўйича йилнинг энг муҳим тўқнашувларидан бири бўлиб ўтди. Америкалик 29 ёшли Энди Руис кутилмаганда супероғир вазн бўйича WBA, IBF ва WBO йўналишларида чемпион Энтони Жошуани техник нокаут билан мағлубиятга учратди.

Энтони Жошуа ушбу вазн тоифасида дунёнинг энг кучли боксчиларидан бири бўлиб, ушбу тўқнашувда сўзсиз фаворит ҳисобланаётганди. Жанг ҳар икки боксчи томонидан эхтиёткорлик билан бошланди ва дастлабки икки раунд паст темпда ўтди. Учинчи раундда эса Жошуа Руисни нокдаунга учратди. Аммо Руис дарҳол ўзига келиб олди ва чемпионга жавоб қайтариб, унинг ўзини ҳам нокдаунга учратди. Раунд охирида Жошуа яна бир бор рингга қулади.

Шундан сўнг жанг темпи яна тушиб кетди, аммо еттинчи раундда Руис яна муваффақиятли ҳужум ташкил этиб, Жошуани навбатдаги нокдаунга учратди. Ушбу раунднинг ўзида яна бир бор нокдаун ҳолати қайд этилгач, рефери жангни тўхтатди ва Энди Руиснинг ғалабасини эълон қилди.

Жангдан сўнг Жошуа ғалаба билан Руисни табриклади ва унга қарши жавоб жангини кутишини айтди. Промоутер Эдди Хирннинг айтишича, реванш жорий йилнинг охирида Англияда ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг