Энди кўпроқ футболчи жаҳон чемпиони бўлиши мумкин
Халқаро футбол федерацияси жаҳон чемпионати (Қатар–2022) арафасида терма жамоаларга таркибдаги ўйинчилар сонини кўпайтириш имконини берди. Энди ҳар бир жамоа олдингидек 23 нафар эмас, балки 26 нафар футболчи билан мундиалга бориши мумкин.
ФИФА матбуот хизматига кўра, жамоаларнинг кенгайтирилган таркибларига ҳам ўзгариш киритилди. Энди унга 35 нафар ўрнига 55 нафаргача футболчини қўшса бўлади.
Захира ўрнидиғида ўтирувчилар сони ҳам ўзгарган: ҳар бир терма жамоа делегацияси 26 кишидан иборат бўлади: 15 нафар захира ўйинчиси ва 11 нафар расмий шахс.
Эслатиб ўтамиз, Қатар майдонларида жаҳон чемпионати 18 ноябрдан 21 декабргача бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter