Элнур Абдураимов енгилмас рақибини 2-раунддаёқ таслим этди (видео)

Бугун тунда юрдошимиз Элнур Абдураимов профессионал боксдаги навбатдаги жангини кубалик Мануэл Корреага қарши ўтказди.
Жанг Лас-Вегас (АҚШ)да супер ярим енгил вазн (58,9 кг) тоифасида бўлиб ўтди.
Эътиборли жиҳати, кубалик Мануэл Корреа шу пайтгача умуман енгилмаган эди: 11 жанг ўтказиб, барчасини ғалаба билан якунлаган, шулардан еттитасида рақибларини нокаутга учратган. Элнур Абдураимовнинг бу жанггача кўрсаткичи: 8-0, 7 КО.
Рақибининг статистикаси Абдураимовга жангдаги устунликни ўзига оғдириб олишига халақит бермади, 2-раундда аввалига кетма-кет нокдаунлар, якунда нокаут эвазига зафар қозонди.
9-жангидан сўнг Элнурнинг нокаутли ғалабалари сони 8 тага етди.
Боксчимиз, унинг мураббийлари ва барча ўзбекистонлик мухлисларни ғалаба билан табриклаймиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter