Элнур Абдураимов америкалик рақибини нокаутга учратди
Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Элнур Абдураимов АҚШнинг Калифорния штати Индио шаҳридаги «Fantasy Springs Casino» аренасида ўзининг профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказди. Жангда спортчига америкалик чарм қўлқоп устаси Жованни Гонсалес рақиблик қилди.
Аввалроқ Элнур Абдураимовнинг америкалик бошқа боксчи Хосе Салинасга қарши рингга чиқиши белгилангани, аммо жангга бир кун қолганида рақиб ўзгаргани ҳақида хабар берган эдик.
Гонсалесга қарши жангни катта устунлик билан бошлаган Элнур Абдураимов иккинчи раундга келиб рақибини нокаутга учратди. Бу унинг иккинчи жангидаги иккинчи муддатидан олдин қозонилган ғалабаси бўлди.
Гонсалес проф рингда 7 та жанг ўтказиб, уларнинг бештасида ғалаба қозонган, иккита жангда мағлубиятга учраган. Бугунги жанг унинг учинчи мағлубияти бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter