Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Эль класико» ниҳоясига етди: Агуэро гол урди, лекин...

«Эль класико» ниҳоясига етди: Агуэро гол урди, лекин...

Фото: «Soccer.ru»

Бугун, 24 октябрь куни Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида Испания чемпионатининг 10-тур доирасида «Барселона» «Реал Мадрид»ни қабул қилди. Меҳмонлар ғалаба қозонишди — 2:1.

Ҳисоб биринчи бўлимда очилди. Учрашувнинг 32-дақиқасида «Реал» ҳимоячиси Давид Aлаба гол урди, унга ҳужумчи Родриго ёрдам берди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ярим ҳимоячи Лукас Васкес гол уриб, ғалабани мустаҳкамлади. Орадан 3 дақиқа ўтар-ўтмас, «Барселона» ҳужумчиси Серхио Агуэронинг зарбаси самарали тугади.

Учрашувга Хосе Санчес Мартинес бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи хизмат кўрсатди. Унга ассистентлардан Рауль Кабаньеро Мартинес ва Хосе Гальехо Гарсия ёрдам беришди. Захира ҳаками – Хосе Мартинес Монтальбан.

Мадриднинг «Реал» клуби айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида 9 ўйинда 20 очко тўплаган ҳолда 1-ўринда бормоқда. «Барселона» 8-ўринда бормоқда. Каталонияликлар чемпионатнинг 9 ўйинида 15 очко тўплашга муваффақ бўлишди.

Ла Лига. 10-тур

Барселона — Реал 1:2

24 октябрь, «Камп Ноу»

Голлар: Агуэро (90+7) — Алаба (32), Васкес (90+3).

Барселона — тер Стеген, Мингеса (Коутиньо, 46), Пике, Гарсия, Альба, Дест, Бускетс, Френки де Йонг (Роберто, 77), Гави (Люк де Йонг, 85), Депай, Фати (Агуэро, 74).

Реал — Куртуа, Васкес, Милитао, Алаба, Менди, Каземиро, Кроос, Модрич, Родриго (Вальверде 72, Карвахаль 90+2), Винисиус (Асенсио, 87), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Пике (58), Менди (80).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг