Экофаоллар Мессининг вилласига зарар етказишди
Аргентиналик футбол юлдузи Лионел Мессининг Ибицадаги вилласига экофаоллар бўёқ сепиб кетишди, деб хабар берди AS.
Виллага Futuro Vegetal ташкилоти аъзолари зарар етказишган. Месси зарарни қоплаш учун улардан 50 минг евро талаб қилмоқда.
Ўз навбатида, экофаоллар вилла ноқонуний қурилганини айтишмоқда.
Месси виллани 2022 йилда 11 млн еврога сотиб олган. Кўчмас мулкни харид қилган пайтида Мессида қурилиш ишлари тугагани ҳақида Сан-Хосе муниципалитети берадиган тегишли сертификат бўлмаган. Шу боисдан ҳам сув ва электр учун тўловни амалга ошириш ҳам имконсизга айланиши мумкин.
Вилланинг собиқ эгаси гаражининг бир қисмини яширинча яшаш ҳудудига айлантириб олган, оқибатда теварак-атроф рельефи ўзгарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter