ЕЧЛ. Ўзбек футболчиси асосий таркибда дебют қилади
Бугун Европа чемпионлар лигасининг 1-тур ўйинлари якунланади. Молдавиянинг "Шериф" жамоаси ўз майдонида Украинанинг "Шахтёр" жамоасини қабул қилади.
Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланадиган ўйин учун жамоаларнинг таркиблари эълон қилинди. Ўзбек футболчиси Жасурбек Яхшибоев асосий таркибда "Шериф" таркибида дебют қилади.
Ўйинни "Спорт ТВ" телеканали орқали жонли эфирда кўриш мумкин. Яхшибоев 17-рақам остида ҳаракат қилади.
ЕЧЛ, D гуруҳи, 1-тур
"Шериф" - "Шахтёр", таркиблар
"Шериф": Гиоргос Атанасиадис, Данило Арболеда, Фернандо Пейшоту, Кристиано, Густаво Дуланто, Адама Траоре, Франк Кастаньеда, Эдмунд Аддо, Димитрис Коловос, Себастьян Тилль, Жасурбек Яхшибоев.
"Шахтёр": Андрей Пятов, Додо, Николай Матвиенко, Марлон, Исмоили, Маркос Антонио, Фернандо, Тете, Майкон, Педриньо, Лассина Траоре.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter