Дюплантис жаҳон рекордини қаторасига 10-марта янгилади
Швед енгил атлетикачиси Арман Дюплантис спорт оламини фантастик сакрашлари билан лол қолдиришда давом этмоқда.
25 август куни у лангарчўпга таяниб сакраш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди — шу тариқа у жаҳон биринчиликларида қаторасига 10-марта рекорд ўрнатди (9 тасида ўз натижасини янгилади).
Навбатдаги рекорд Полшада бўлиб ўтаётган «Бриллиант лига»да қайд этилиб, Дюплантис иккинчи уринишда 6,26 метр баландликни забт этди.
Арман Дюплантис — 24 ёшда, икки карра Олимпия чемпиони, икки марта жаҳон чемпиони.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter