ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди (рўйхат)
Давлат хавфсизлик хизмати ташаббуси билан 2021 йилдан бери республиканинг барча туман, шаҳар ва вилоятлари кесимида спортнинг футбол ва мини-футбол тури бўйича ўтказиб келинаётган ДХХ Раиси кубоги мусобақаларининг Республика босқичига старт берилди.
Кеча, 21 август куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жамоалари (умумий 28 та жамоа) ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш учун пойтахтга етиб келди.
Мазкур мусобақалар Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Қайд этилишича, жорий йилда ҳудудларда футбол ва мини-футбол ушбу мусобақалар уч босқичда ўтказиб келинмоқда, яъни:
биринчи босқич – ёшлар ўртасида туман/шаҳар мусобақалари (апрель-май ойларида ўтказилди);
иккинчи босқич – туман/шаҳар ғолиблари ўртасида ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиғи кубоги мусобақалари (июнь-июль ойларида ўтказилди);
Иккита босқич бўйича умумий иштирокчилар сони 205 та туман-шаҳарлардаги 18 629 та жамоани (мини-футбол – 9.348 та ва футбол 9 281 та) ташкил этди ва унда жами 241 976 нафар ёшлар қамраб олинди.
1 ва 2-босқичларни ўтказиш давомида Сирдарё вилоятида 37 та футбол майдончалари, Самарқанд вилоятида 3 та спорт мажмуаси, Жиззах вилоятида 10 дан ортиқ спорт объектлар ва республика бўйлаб 83 та мактабнинг спорт майдончалари ва 71 та сунъий қопламали футбол ўйингоҳлари тўлиқ таъмирланган бўлса, Сирдарё вилоятида 5 та, Сурхондарёда 4 та, Тошкент шаҳрида 2 та мини-футбол ўйингоҳи янгидан қурилиб ишга туширилди.
учинчи (финал) босқич – вилоят ғолиблари ўртасида ДХХ кубоги учун республика босқичи мусобақалари.
Республика босқичи ўйинлари 22-27 август кунлари – футбол бўйича гуруҳ, мини-футбол бўйича гуруҳ ва финал учрашувлари «Бунёдкор» футбол академиясига қарашли сунъий қопламали майдонларида, футболнинг финал учрашувини пойтахтимиздаги «ЖАР» стадионида ўтказилади.
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида Республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларни (1, 2, 3 ва 4-ўринлар) бир ҳафтага Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Шафран» тоғ-курорт комплексида дам олиши ташкил этилади.
Футбол ва мини-футбол бўйича ғолиблар маҳалласига мини-футбол майдонлари, 2-ўринга универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3 ва 4-ўринларни эгаллаган жамоалар маҳалласига эса «Стритбол» (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдонлари барпо этилади.
ДХХ кубоги мусобақаларига асосан «Ёшлар дафтари»га киритилган, уюшмаган ва кам таъминланган (шу жумладан, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган) 16-30 ёшдаги ёшлар жалб қилиниб, улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, футбол ва мини-футбол спорт турларини ривожлантириш ҳамда жойларда янги иқтидорларни аниқлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Солижон ЗОИРОВ
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter