Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг кўп маош оладиган спортчи қиз яна чемпион бўлди

Дунёдаги энг кўп маош оладиган спортчи қиз яна чемпион бўлди

Фото: «Essentiallysports.com»

Япониялик Наоми Осака карьерасида иккинчи марта теннис бўйича АҚШ Очиқ чемпионатида ғолибликни қўлга киритди, дея хабар берди «РИА Новости».

Финалда Осака беларусь Виктория Азаренкога қарши кортга чиқиб, 1:6, 6:3, 6:3 ҳисобда уни енгди. Спортчилар кортда 1 соату 53 дақиқа беллашишди.

22 ёшли теннисчи 2018 йилда ҳам US Openда ғолиб бўлганди. Ўшанда финалда япониялик спортчига мағлуб бўлган Серена Уильямс ҳакамлар қарорига қарши чиқиб, жанжал кўтарган. У ҳакамлар ишидан норозилигини билдириб, уларни ўғрига чиқарган.

Осака дунёдаги энг кўп маош оладиган спортчи аёл сифатида тан олинган. Ўтган йили у $37,4 млн ишлаб топган. Бу Серена Уильямснинг маошидан $1,4 млн, Мария Шарапованинг $29,7 миллионлик рекордидан эса анча кўп.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг